Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим вазири: «Стипендия суммалари ўртасидаги фарқ носоғлом муҳитни келтириб чиқармоқда»
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидовга кўра, стипендия суммалари ўртасида катта фарқ бўлмаслиги керак, чунки бу талабалар ўртасида носоғлом муҳитни вужудга келтирмоқда. Бу ҳақда у Kun.uz'га берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.
«Ўзбекистон олий таълим тизимида стипендиянинг дифференциялашган тартиби йўлга қўйилган ва уни ҳаммага бир хил тақсимлаш таклифи киритилди. Лекин ижтимоий тармоқда талабалар олдинги тизимни маъқул кўришди. Яна бир жиҳатни алоҳида айтиб ўтиш керак: стипендия суммалари ўртасида катта фарқ бўлмаслиги керак, чунки бу талабалар ўртасида носоғлом муҳитни вужудга келтирмоқда. Муаммони бартараф қилиш борасида таклифлар атрофлича ўрганиляпти. Жараён тўхтаб қолгани йўқ. Стипендия талабани рағбатлантиришнинг битта йўли экан, бошқа усулларни ҳам қўллаб кўриш таклифи ўртага ташланди. Масалан, кўпроқ номдор стипендияларни жорий этиш, махсус жамғармаларни ташкиллаштириш керак», дейди вазир.
Ином Мажидов билан интервьюни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Mover'da ko'rish (Tas-ix)
Youtube'da ko'rish
Мавзуга оид
10:43 / 17.02.2026
Техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади
20:20 / 24.01.2026
Техникумларда дуал таълимда ўқиётган ўқувчиларга стипендия тўлаш йўлга қўйилади
08:53 / 31.12.2025
Фарғона давлат техника университети ректори вазир ўринбосари этиб тайинланди
18:57 / 10.10.2025