Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Поезд ошхонасидан марихуана топилди
Фото: Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда “Астана-Самарқанд” йўналиши бўйича Ўзбекистонга кириб келган йўловчи ташиш поезди йўловчиларининг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш вақтида қонунбузарлик ҳолатини фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати Kun.uz'га хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро О.С. вагоннинг ошхона жиҳозлари турадиган шкафнинг пастки қисмида жойлашган махсус жойда умумий қиймати 2 000 000 сўмлик жами 120 дона EZ Revolution cartridges номли инсон баданини татуировка қилиш учун мўлжалланган игналарни яшириб юртимизга олиб кирмоқчи бўлганликда гумонланмоқда.
Божхона назорати жараёнида ошхона шкафидаги қутилар остида 1 дона қора рангли полиэтилен пакет ўрами ҳам яширилиб қўйилганлиги маълум бўлди. Ушбу полиэтилен пакет ўрами холислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичида полиэтилен пакет парчаларига ўралган, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш хашаксимон ўсимлик борлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт криминалистик марказининг хулосасига асосан ушбу аниқланган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш хашаксимон ўсимлик вазни 20,71 гр.ни ташкил этувчи “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси, деб топилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
17:00 / 26.03.2026
Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефонни IMEI рўйхатидан қандай ўтказиш мумкин?
08:40 / 17.03.2026