Ўзбекистон | 18:20 / 16.07.2018
22535
2 дақиқада ўқилади

Сергелида 60та 7 қаватли уйлар қурилиши бошланди

Сергели тумани «Чоштепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 30 га ер майдони ажратилиб, замонавий типдаги 60та 7 қаватли уйлар қурилиши бошланди. Ушбу уйларнинг ҳар бирида 70 тадан хонадон бўлиб, жами 4000 хонадон жойлашиши назарда тутилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати Kun.uz'га хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

«Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига йўллаётган мурожаатлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таҳлил қилиб кўрилганда, келиб тушаётган аризаларнинг аксарияти уй-жой муаммолари ҳақида эканлиги маълум бўлди», ҳокимлик Ахборот хизмати хабарида.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, қурилаётган уйлар шу йилнинг охиригача қуриб битказилиши ва фойдаланишга топширилиши мақсад қилиб олинган. Шу билан бирга, ушбу қурилаётган уйлар ҳудудидан замонавий спорт майдончаси, болалар ўйингоҳлари, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, тиббиёт бўлими, дам олиш маскани, кутубхона, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳам ўрин олган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Мавзуга оид