Талабалик - олтин давр. Бироқ бу бахтга ҳамма ҳам бир вақтда эришавермайди. Сиз билимга чанқоқ, интилувчанмисиз? Хорижда таҳсил олиб, ўз малакангизни оширишни истайсизми? У ҳолда кириш имтиҳонларисиз Украинанинг энг нуфузли олийгоҳларида ўқиш имкониятини қўлдан бой берманг.

Қандай қилиб?
Жуда осон. Бунда сизга "Baraka-talaba" компанияси яқиндан ёрдам беради. Компания Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Украинадаги Ўзбек миллий маркази кўмаги остида абитуриентларни Украинадаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинишини таъминлаб беради.

Қайси олийгоҳлар?
1. В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети. 1804 йилда очилган мазкур олийгоҳ дунёнинг энг яхши университетлари бешюзталигига киради.
Сайт: www.univerkharkov.ua
2. Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университети
Сайт: nlu.edu.ua
3. Кропивницкий шаҳридаги Донецький миллий тиббиёт университети.
Сайт: dsmu.edu.ua
4. Миллий фармацевтика университети.
Сайт: nuph.edu.ua
5. Харьков миллий тиббиёт университети.
Сайт: knmu.kharkov.ua
6. Харьков политехника университети.
Сайт: www.kpi.kharkov.ua
















