Ўзбекистон | 12:20 / 17.07.2018
23273
1 дақиқада ўқилади

«УАЗ» Ўзбекистонга авто етказишни икки ярим баробарга оширмоқчи

Фото: УАЗ

«Ульяновск автомобиль заводи» жорий йилда Ўзбекистонга 1000та автомобиль етказиб беришни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда «КоммерсантЪ».

Авто ишлаб чиқарувчининг режаларига кўра, улар Ўзбекистонга йил сўнгига қадар 1000 дона тайёр автомобиль етказиб беришни мақсад қилишган. Бу эса ўтган йилдагидан қарийб 2,5 баробарга кўп, деб ёзади нашр.  

Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида Россия бозорида 17,5 мингта «УАЗ» автомобиллари реализация қилинган. Савдодаги пасайиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизни ташкил этди.

Ульяновск автокорхонаси ташқи бозорларда маҳсулотни реализация қилишни фаоллаштириб, аввалги ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолишга уринмоқда.

Бу йил авто ишлаб чиқарувчи ўз автомобилларини Ўзбекистонда ташкил этиш вариантини ҳам кўриб чиқаётганини маълум қилган эди.

Мавзуга оид