Жаҳон | 17:00 / 18.07.2018
5287
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ал-Қудсда элчихона очиш учун 21 млн доллар сарфлайди

Фото: AP

Исроил ҳукумати расмий сайтида хабар қилинишича, АҚШ Desbuild Limak D&K компанияси билан 21 млн. 182 минг долларлик шартнома имзолади.

ABC канали мухбири айтган хабарда қурилиш харажатлари АҚШ президенти Дональд Трамп айтганидан 100 баробар кўп. Америка президенти март ойида элчихона тез ва арзон қурилишини, умумий қиймати 250 минг доллар бўлишини айтганди. Бир ойдан сўнг эса бу рақам 300-400 минг доллар атрофида бўлиши маълум қилинган.

Ўтган йили декабрь ойида Трамп Исроил пойтахти Ал-Қудс (Қуддус) сифатида тан олди ва Тель-Авивдаги элчихонани янги пойтахтга кўчириш ҳақида буйруқ берди. Ушбу воқеа 14 майда Исроил ташкил топганлигининг 70 йиллигида содир бўлди.

Мавзуга оид