Технология | 11:30 / 18.07.2018
2666
1 дақиқада ўқилади

«Яндекс» 2018 йил охирига қадар «ақлли» уйларни бошқариш қурилмасини ишлаб чиқармоқчи 

Фото: Дмитрий Духанин / Коммерсантъ

«Ведомости» ва «Коммерсантъ» нашрларининг маълум қилишича, «Яндекс» куз охирида «ақлли» уйни бошқаришга мўлжалланган қурилмасини чиқаради.

Бу Россия компаниясининг ана шундай иккинчи қурилмаси бўлади – июль бошида «Яндекс.Станция» «ақлли» овозкучайтиргичи сотувга чиқарилганди.

Компания ушбу қурилмани Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига олиб кириш учун рухсатнома олган.

«Ъ» манбасининг маълум қилишича, қурилма «Яндекс.Модуль» деб номланади ва «Мегафон»нинг Life Control «ақлли» қурилмасига ўхшаб кетади. Қурилма «Яндекс.Станция» функцияларига асосланган бўлиб, Google Home қурилмасини эслатади. «Яндекс» вакили эса бу хабарни рад этди ва рўйхатга олинган қурилма «ақлли» уй қурилмасига мансуб эмаслигини билдирди.

Фото: Евгений Разумный / Ведомости
Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид