Автомашинани сотишда унинг эълондаги cурати муҳим роль ўйнайди. Ахир, харидор машина билан танишишдан аввал унинг расмини кўради. Қуйида автомашинани сотиш учун қандай қилиб суратга олиш кераклиги ҳақида керакли тавсиялар бермоқчимиз.

Агар эълонда юқори сифатли ва тиниқ кадрлар кўп бўлса, автомобилни тез ва яхши нархда сотиш имкони ортади. Бироқ, эълондаги машина фотосуратсиз ёки иккита хира расм билан берилган бўлса, бу харидорни дарров айнитади. Шунинг учун, автомашинангизнинг яхши томонини кўрсатадиган 10-20та сифатли фотосурат олишингиз керак.

Шундай яхши:

Бундай олманг:

Автомашинани тайёрланг

Машинангизни суратга олишдан аввал уни яхшилаб ювинг. Автомобилнинг кирлиги тасвирда яққол билинади. Ювиш учун харажат қилишга оғринманг, зеро, харидор сиз айтган нархга кўнса, сарфлаган пулингиз икки-уч баробар бўлиб қайтади. Автоуловни тўлиқ ювдирган маъқул: кузов қисмини полировка қилдириш, салонни кимёвий тозалаш керак. Буларнинг ҳаммаси суратда аниқ кўзга ташланади. Тасвирга олишдан аввал салон ичидаги ортиқча нарсалар –  навигатор, мунчоқлар, видеорегистраторларни, багаждан эса канистр, асбоблар ва бошқа кераксиз нарсаларни олиб ташланг. 

Яхши жой топинг

Автомобилни ахлатхона, гараж, эски уйлар фонида суратга туширманг. Оддийгина бир хил рангдаги девор (автомобиль рангидан фарқ қилса янада яхши) олдида тасвирга туширган маъқул. Муҳими, автомойкадан узоқлашиб кетманг. Чунки машина яна кирланиб қолса, ювдириш муаммо бўлиши мумкин. Унутманг, Сиз тоза деб ўйлаётган кузов кадрда кир, хира, охорсиз бўлиб кўринади.

Шундай яхши:

Бундай олманг: