Ўзбекистон | 10:30 / 19.07.2018
35966
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор олий таълим муассасалари рейтинги тузилди

Фото: Миллий университет матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан илк маротаба Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари рейтинги аниқланди. Бу ҳақда инспекция расмий сайтида эълон қилинди.

Маълум қилинишича, олий таълим муассасалари рейтинги 23та индикатор асосида баҳоланди.

Мазкур индикаторлар асосида шу йилнинг март-июнь ойларида 57та олий таълим муассасалари фаолияти таҳлил қилинди ва тажриба-синов тариқасида уларнинг 2018 йил 1 январь ҳолатига рейтинги ишлаб чиқилди. 

Унга кўра кучли 10 талик олий таълим муассасалари қуйидагилардир:
1. Ўзбекистон миллий университети
2. Тошкент давлат шарқшунослик институти
3. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
4.Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
5. Самарқанд давлат университети
6. Тошкент тиббиёт академияси
7. Тошкент давлат стоматология институти
8. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
9. Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти
10. Тошкент ахборот технологиялари университети

Рейтингда қуйи поғонани эгаллаган 10 та олий таълим муассасалари:
48. Наманган муҳандислик-технология институти
49. Навоий давлат педагогика институти
50. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
51. Қарши давлат университети
52. Жиззах политехника институти
53. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
54. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
55. Миллий рассомчилик ва дизайн институти
56. Жиззах давлат педагогика институти 
57. Қўқон давлат педагогика институти.

Мавзуга оид