Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Узунлиги 7,1 километр бўлган мазкур йўналиш Сергели тумани аҳоли пунктлари оралаб ўтиб, Чилонзор туманидаги Олмазор бекатига боғланади. Темир йўл эстакада усулида қурилиб, поездлар ер устида ҳаракатланади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бекатларда лифт ва эскалаторлар ўрнатилади.
Бугунги кунда лойиҳанинг 5 километр қисмида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари бу ерга келиб, қурилишнинг боришини кўздан кечирди. Метрони сифатли, қулай ва хавфсиз қилиб қуриш бўйича кўрсатмалар берди.
Шу ерда Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган 9 қаватли уйлар лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.





Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ер усти метросининг биринчи босқичи қачон ишга туширилиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026