Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ер усти метросининг биринчи босқичи қачон ишга туширилиши маълум бўлди
Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро қурилиши беш босқичда амалга оширилади. Дастлаб Тошкент метрополитенининг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Яшнобод туманига ташриф буюриб, мазкур метро қурилишининг бориши билан танишди.

«Жамоат транспортининг фақат нефть ёки газга боғланиб қолиши нотўғри. Ер усти метроси арзон, қулай ва хавфсиз. Энг муҳими, бу бошқа жамоат транспортларидаги юкламани ўзига олади, шаҳар марказидаги тирбандликни камайтиради. Йўл ҳақи тушуми ҳам вақтида ва жойида бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.
Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, қурилишни тезлаштириш, ишни бир неча сменада ташкил этиб, эртароқ қуриб битказиш зарурлиги таъкидланди.
Президент ер усти метросининг биринчи босқичини келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди.





Мавзуга оид
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026