Спорт | 00:01 / 20.07.2018
16915
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» абонементлари бир кунда сотилиб кетди

Фото: Ювентус

«Ювентус» клуби янги мавсум учун чиқарилган абонементларнинг барчасини сотишга муваффақ бўлди.

Тадбирнинг дастлабки босқичи 4-18 июль кунлари ўтказилди. Унда аввалги мавсум абонементи соҳиблари иштирок этди. Улар 95% абонементларни қўлга киритишди. Бугун ўтказилган савдоларда эса қолган абонементлар ҳам ўз эгасини топди. Қизиғи шундаки, уларнинг нархи ўтган йилга нисбатан 30% қимматлагани савдоларга салбий таъсир қилмади.

CalcioNews24 хабарига кўра, «Ювентус» 29 300 дона мавсумий абонемент савдосидан 30 миллион евро ишлаб олди.

Мавзуга оид