Жаҳон | 09:48 / 21.07.2018
2515
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага мудофаа учун 200 млн доллар ажратади 

Фото: Class Ryan Riley / Flickr

Украинанинг АҚШдаги элчихонаси Вашингтон Киевга 2018 йилда хавфсизликни кучайтириш учун 200 млн доллар ажратишга қарор қилганини маълум қилди. Бу ҳақда элчихона Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.     

“АҚШ Украинага хавфсизликни кучайтириш учун 200 млн доллар ажратишга қарор қилди. Ушбу маблағлар давлатимизга ҳарбий техника ва қурол-яроғ, ҳарбий мақсаддаги қурилмалар ва хизматлар, логистик таъминот ва Украина қуролли кучларини тайёрлаш учун тақдим қилинади”, деб айтилган хабарда.

Элчихонада қўшимча қилинишича, АҚШ мудофаа вазирлигининг тегишли тузилмалари Украина мудофаа тармоғига ҳарбий техника етказиш ва хизматлар кўрсатишга шартномаларни тузиш бўйича жараённи бошлашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид