27 йил давомида Ўзбекистонда болалар боғчалари сони икки бараварга камайди
1991-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистонда болалар боғчалари сони деярли икки баробар камайди, аммо аҳоли сони мунтазам равишда ошиб борди, дея маълум қилди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
«Ҳозирда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишда ижобий тенденция мавжуд. 2017 йил охирида бу кўрсаткич 29,9 фоизни, 2018 йил июнь ойида эса - 33,1 фоизни ташкил этди», - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, мактабгача таълимнинг сифати долзарб бўлиб қолмоқда. Ҳозирги кунда болалар боғчалари педагогик ходимларининг 69 фоизи ўрта махсус маълумотга, 31 фоизи олий маълумотга эга.
Вазирликдан хабар беришларича, мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич компьютер версиясидан фойдаланган ҳолда ва мобил иловалар ёрдамида болаларнинг давомати ҳамда соғлиғини назорат қилиш имконини берадиган Open EMIS тизими ишга туширади. Ўқув муассасалари боланинг ривожланиш жараёни ҳақидаги маълумотни оладилар, бу мактабга биринчи синф ўқувчисининг тайёргарлиги, олинган вакциналар ва тарбияланувчиларнинг махсус эҳтиёжлари ҳақида ахборот беради. Бундан ташқари, масъул шахслар синфхоналардаги жой ва ўқув қўлланмаларининг миқдори бўйича аниқ тасаввурга эга бўладилар.
Мавзуга оид
20:40 / 09.07.2024
Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университетига ректор этиб тайинланди
09:28 / 24.03.2023
Агриппина Шин Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди
19:20 / 15.12.2022
Агриппина Шин: Тарбиячиларнинг маошини ошириш учун йилига 2,5 трлн сўм керак
18:56 / 15.12.2022