Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лунин «Реал» билан шартномага имзо чекди
Фото: Real Madrid C.F.
«Реал» 19 ёшли дарвозабон Андрей Лунин билан шартнома имзолади. Бу ҳақда мадридликлар «твиттер» саҳифаси берган хабарга кўра, келишувни имзолашда клуб президенти Флорентино Перес ҳам иштирок этган.
Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби украиналик посбон трансфери ҳақида бундан бир ой илгари – 22 июнь куни эълон қилганди. 6 йилга мўлжалланган шартнома бугундан кучга кирди.
Marca хабарига кўра, «Реал» Лунин учун «Заре» клубига 8,5 миллион евро тўлаган.
Ўтган мавсумда дарвозабон Луганск клуби сафида барча мусобақалар доирасида 36 ўйинда майдонга тушиб, 54та гол ўтказиб юборган, 10та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олганди.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
21:31 / 23.02.2026
«Да Луш»даги можаро: Винисиусни «маймун» деб камситишди
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
23:50 / 14.01.2026