Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон раҳбари 23 июль куни Миср Араб Республикаси етакчисини Инқилоб куни муносабати билан табриклаган.
Маълумот учун, Июль инқилоби - 1952 йилда Мисрда миллий-озодлик инқилоби бошланишини белгилаб берган тўнтаришнинг умумий номидир. 23 июль куни Мисрда июль инқилоби (Revolution Day in Egypt) нишонланади, у миллий байрам ва дам олиш куни ҳисобланади.
Инқилоб Иккинчи жаҳон урушидан кейин араб халқлари миллий-озодлик ҳаракати ва Яқин Шарқдаги Британия империализми позицияларининг заифлашиши ҳолатида содир бўлган.
1952 йил 23 июлга ўтар кечаси «Озод зобитлар» махфий ташкилоти аъзолари, Жамол Абдул Носир бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбийлар тўнтаришни амалга оширди ва қирол Фарруҳни ҳокимият тепасидан четлаштирди. 26 июлда қирол тахтдан воз кечди ва мамлакатни тарк этди. Ҳокимият Инқилобни бошқариш кенгашига ўтди. Ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимият тепасига келган ёш зобитлар армияга таянган, уларнинг асосий мақсади Мисрни тўлиқ миллий озод қилиш ҳамда мустақил ривожланиш учун шарт-шароит яратиш бўлган.
Мавзуга оид
20:11 / 26.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
20:24 / 08.05.2026