Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.

Бу ҳақда Беларусь етакчиси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Александр Лукашенконинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг ўз етакчиси раҳбарлиги остида ижтимоий-иқтисодий соҳада ва халқаро майдонда эришган ютуқлари Беларусда юксак баҳоланади.

«Ўзаро тушуниш ва дўстликка асосланган Беларусь-Ўзбекистон шериклик муносабатларининг очиқлиги, барча даражадаги мулоқотнинг фаол давом этаётгани ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланаётган динамикаси мамлакатларимиз самарали ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини кўрсатади», - дейилади табрикда.

Шунингдек, президентнинг маълум қилишича, мамлакатлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли, икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим иқтисодий, илмий ва гуманитар салоҳиятини амалга ошира олади.