Жорий йилнинг 24 июль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркия президентининг маъмуриятидаги манбалар хабар қилди.
Эрдўған Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, унга соғлиқ, тинчлик ва муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва Ўзбекистон билан Туркия ўртасида барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

















