Давлат автоинспекцияси ходимлари Россиянинг Тюмень кўчаларида машинасида ваннани шатакка олиб йўловчини сайр қилдиргани учун жаримага тортилди деб хабар берди ЙҲХБ матбуот хизмати.

— Йўл-патрул хизмати инспекторлари маъмурий қоидабузарлик тўғрисида баённома тузишди ва уларга нафақат йўл ҳаракати қоидаларини бузишгани, балки ўзлари ва атрофдагиларнинг ҳаётини хавф остига қўйишганини тушунтиришди, — дейилади хабарда.

Эркаклар айбларини тан олишган ва шунчаки кўнгилхушлик қилмоқчи бўлишганини айтишган.

Ярим-яланғоч ҳолда бўлган Эдуард Филиппов Тюмень шаҳри марказида автомобилда шатакка олинган ваннада сайр қилганди.