
Ekopen Ўзбекистон бозоридаги ўн йиллик фаолиятини нишонлади, ютуқлари билан ўртоқлашди ҳамда бренд ривожига ўз ҳиссасини қўшган инсонларни таништирди.
Донишмандлар шундай дейишади: ҳақиқий эркак умри давомида дарахт экиши, ўғил ўстириб, уй қуриши лозим. Уй қурганга яраша эса уни катта, чиройли ва бир оила учун узоқ йиллар хизмат қила оладиган қилиб қуриш керак. Бироқ уйдаги маълум бир нуқсонлар, масалан, сифатсиз дераза ва эшиклар уй эгасининг қулайлик борасидаги орзу-умидларини чиппакга чиқариши мумкин. Ахир бахтли оиланинг келажаги учун сифатдан тежаш мумкинми?

Мана 10 йилдирки, Ekopen Ўзбекистондаги оилаларга қулайлик улашиб келмоқда. Шу йиллар мобайнида мазкур бренд ўн минглаб оилани қишда совуқдан, жазирамада эса иссиқдан ҳимоя қилиб келмоқда. Уларга на шамол, на ёмғир хавф сола олади. Шунингдек, улар осудаликни сақлай олиши ва бетакрор дизайндаги ўзига хослиги билан ажралиб туради. Қани айтинг-чи, бундай қулайликдан сўнг кимга ғичирлайдиган ёғоч деразалар керак бўлар экан?
Жорий йилда Ekopen Ўзбекистон бозоридаги омадли фаолиятини ўн йиллигини нишонламоқда. Бугун бу бренд дераза ва эшиклар учун ПВХ профилларини ишлаб чиқаришда тан олинган етакчи компаниялардан бири саналиб, нафақат истеъмолчилар, балки ҳамкорларнинг ҳам қалбидан мустаҳкам жой олган. Компания ходимлари – бу 500дан ортиқ ўз ишининг усталари ва хақиқий сифат тарафдорларидир.

Истеъмолчиларнинг қалбидан жой олиш жуда машаққатли ва мураккаб бўлган. Йиллар ўтиши билан технологиялар ривожланди, бренд ўзгарди, аммо бир нарса ўзгаришсиз қолди. Бу компаниянинг мақсади – яъни маҳсулот ва кўрсатиладиган сервис сифатини тўлиқ таъминлаш.
Ekopen ҳозирда ҳам ўз фалсафасига содиқ қолмоқда: компания замонавий ва экологик ПВХ профилларни Германиянинг таниқли Veka компанияси хом ашёсидан ишлаб чиқармоқда. Бунинг натижасида компания нафақат сифатни таъминламоқда, балки ижтимоий масъулиятни ҳис қилган ҳолда фаолият олиб бормоқда.























