Жаҳон | 02:59 / 26.07.2018
71520
2 дақиқада ўқилади

«Рус жодугари ушлансин». Путин Вашингтонга бормайдиган бўлди

Фото: ТАСС

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Вашингтон шу йили Россия президенти Владимир Путинни кутмаётганини билдирди. Бу ҳақда Оқ уй расмий сайтида хабар берилган.

«Президентнинг (Дональд Трамп - таҳр.) фикрича, президент Путин билан иккитомонлама учрашувлар «​рус жодугари»​ қўлга тушгунча бўлиб ўтмайди. Бизнинг қароримизга кўра, бу учрашув яқин бир йилда амалга оширилмайди», дейди Болтон.

Трампнинг ўтган ҳафтада Болтонга мазкур учрашувга тайёргарлик кўриш ҳақидаги топшириғи маҳаллий ОАВда кескин танқидларни келтириб чиқарганди. Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс Twitter аккаунтида махсус таклиф ҳақида маълумот берганди. Расмий Москва ушбу вазиятга аралашмай туриб, кутилаётган учрашув бекор қилинмоқда.

Кремль президентларнинг учрашуви ҳақидаги хабар тарқаганидан сўнг, расман бунга муносабат билдиришга шошилмади. Русларнинг фикрича, учрашув айнан иккитомонлама бўлиб ўтиши шарт эмас, бу қандайдир саммит доирасида ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўларди.

Болтоннинг баёнотида таъкидлаган «рус жодугарига эълон қилинган ов» эса Роберт Мюллер олиб бораётган ишга нисбатан берилган ном. Мюллер айни пайтда АҚШ президентлиги сайловида Россиянинг аралашувини тергов қилмоқда. Маълум қилинишича, иш доирасида сўроқ қилиниши режалаштирилган асосий гумондорлар яқин 6 ой ичида терговда иштирок этмайди.

Мавзуга оид