Ўзбекистон | 12:15 / 26.07.2018
11386
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон компаниялари раҳбарлари бизнес учун асосий хатарларни маълум қилишди

Фото: Dreamstime

PricewaterhouseCoopers CEO Survey йиллик анъанавий сўровини ўтказди. Бу йилги сўровда 85 мамлакатдан 1300та CEO иштирок этди, шу жумладан, Ўзбекистондаги 30та компания раҳбарлари, деб хабар қилмоқда Spot.

PwC ҳар йили дунёдаги йирик компаниялар раҳбарлари ўртасида кенг миқёсли сўров ўтказади. Лойиҳанинг мақсади - жаҳон бизнеси етакчилари олдида турган муаммоларни чуқур ва ҳар томонлама тушуниш.

Ўзбекистондаги компаниялар раҳбарларининг 70 фоизи келгуси 12 ойда жаҳон иқтисодиёти ўсиши тезлашишига ишонади.

Малакали кадрларнинг этишмаслиги - минтақадаги энг долзарб бизнес муаммолардан бири.

Энг муҳим хатарлар орасида таъминот занжирининг бузилиши ва бизнесга бўлган ишончнинг йўқлиги ҳам бор.

СЕО’нинг асосий ташвишлари терроризм таҳдиди, популизм, ҳаддан зиёд тартибга солиш, асосий инфратузилманинг етишмаслиги, валюта курсларининг ўзгарувчанлиги ва протекционизм билан боғлиқ.

Респондентларнинг 60% бозорда янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши келгуси беш йил ичида ўз бизнеслари барқарорлигига асосий таҳдид эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, СЕО’ларнинг ярмидан кўпи тармоқ қонунчилигида беш йил ичида кутилаётган ўзгаришларда таҳдид кўрмоқда. Дунёдаги ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, ўзбек компанияларининг раҳбарлари истеъмолчилар танлови ва технологик ўзгаришлардан жуда кўп муаммоларни кутишмаяпти.

Келгуси 12 ой давомида бизнесни ривожлантиришнинг умумий истиқболлари жиҳатидан учта муҳим давлат - Россия, Қозоғистон ва Хитой.

Шу билан бирга, қўшни Қозоғистон учун Ўзбекистон ушбу рейтингга илк маротаба киритилди ва умумий бизнес ривожи истиқболлари нуқтаи назаридан Туркиядан ўтиб кетиб, тўртинчи ўринни эгаллади.

Мавзуга оид