Ўзбекистон | 13:52 / 27.07.2018
22861
1 дақиқада ўқилади

Samarkand City қурилиши учун қанча пул сарфланади?

«Ипак йўли» Хитой жамғармаси ва бошқа компаниялар Samarkand City мажмуасини қуриш учун 171,5 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни йўналтиради. Бу президентнинг «2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

Лойиҳа 2019-2022 йилларга мўлжалланган ва хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади. 2019 йилда ушбу сумманинг 30 млн долларини ўзлаштириш режалаштирилмоқда, деб ёзади Spot.

Аввалроқ, собиқ «Алпомиш» заводи (аввалги «Қизил двигатель») ҳудудида турли хизмат кўрсатиш синфига эга замонавий меҳмонхоналар, коттежлар, кўнгилочар ва савдо марказлари, амфитеатр, боулинг клублар, караоке-барлар, кафе, ресторанлар, сувенир дўконларидан иборат бўлган мажмуа қурилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Starbucks, McDonald’s, Burger King, KFC каби жаҳонга машҳур бренд компанияларидан франшизаларни сотиб олиш имконияти билан тегишли ресторанларни очиш мўлжалланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид