Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суғориладиган ерларни яхшилаш ва муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жарималар жорий қилинди
24.07.2018 йилдаги ЎРҚ–487-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасига (ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш) қўшимчалар киритилди. Тузатишлар эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.
Norma’нинг ёзишича, ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан суғориладиган ерларни яхшилаш ва муҳофаза қилиш, шу жумладан ерлардан мақсадли, оқилона фойдаланилишини, тупроқнинг қайта тикланиши ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун уларга нисбатан маъмурий жарималар жорий қилинади. Бунда жарима миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган ер участкаси майдонига боғлиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг 1 майидан бошлаб мева-сабзавотчилик, узумчилик ва полиз маҳсулотларини етиштириш учун ер участкаларини бериш бўйича ижро этувчи ҳокимият органлари билан қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида тузиладиган ижара шартномаларида, қоида тариқасида, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан томчилатиб суғориш тизимини ва сув тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича инвестиция мажбуриятларини олиш назарда тутилади. Шунга ўхшаш мажбуриятлар бошқа ҳолатларда ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.
Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишлар ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари томонидан кўриб чиқилади. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, тадбиркорлик субъектлари бўлмиш юридик шахсларнинг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимларига нисбатан очилган ишлар маъмурий судда кўриб чиқилади.
Қонун 26.10.2018 йилдан кучга киради.
Мавзуга оид
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026
Юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби ўзгаради
12:21 / 09.05.2026