АҚШ ўз олдига Эронда ҳукуматни алмаштириш мақсадини қўймаган. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис маълум қилди, деб хабар берди Reuters агентлиги.
"Бундай мақсад йўқ, -деди у журналистларнинг бу ҳақдаги саволига. – Бизга уларнинг ҳарбий салоҳияти, махфий хизматлари, шунга ўхшаш муассасалари ва шахсларидан келиб чиққан ҳолдаги таҳдидларига оид хатти-ҳаракатларини ўзгартиришлари зарур".
8 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди.
Трамп Эронга нисбатан нафақат аввалги санкцияларни қайтариш, балки янги чеклов чораларини киритишга ваъда берди. 21 май куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Вашингтон Теҳронга мислсиз босим ўтказишини, хусусан агар Эрон ўз сиёсий йўналишини ўзгартирмайдиган бўлса тарихдаги энг қатъий санкциялар режимини жорий этишини билдирди.

















