Индонезиянинг гавжум Ломбок оролида 6,4 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати маълум қилди.
Зилзила маҳаллий вақт билан соат 6.47да сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бали ороли яқинидаги Ринжани вулқони ёнида қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 7,5 км чуқурликда бўлган.
Оролда 3 млндан кўпроқ одам яшайди. Айни вақтда талофатлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумот берилмаган.












