Халқаро чемпионлар кубогида яна 5 учрашув ўтказилди.

«Ливерпуль» — «Манчестер Юнайтед»

«Ливерпуль» «Манчестер Юнайтед»ни мағлубиятга учратди. Мичиган штатидаги Энн-Арбор шаҳрида жойлашган «Мичиган» стадионида кечган учрашув мерсисайдликлар клубининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисоб «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане томонидан 28-дақиқада пенальти орқали очилганди. Уч дақиқа ўтиб Андреас Перейра ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса Юрген Клопп жамоаси манкунианликлар дарвозасига яна 3 гол йўллади. Голларга Дэниел Старриж, Олувасейи Ожо (пенальти) ва жамоанинг янги футболчиси Шердан Шақирий муллифлик қилишди.

Турнир доирасидаги кейинги ўйинни «Манчестер Юнайтед» 1 август куни Мадриднинг «Реал» клубига қарши ўтказади.

International Champions Cup
Манчестер Юнайтед Англия – Ливерпуль Англия 1:4 (1:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 28, пенальти Мане, 1:1 – 31 Перейра, 1:2 – 66 Старриж, 1:3 – 74, пенальти Оджо, 1:4 – 82 Шақири.
Манчестер Юнайтед – Грант (Каштру, 46), Байи, Туанзебе (Уильямс, 81), Дармиан, Мата (Фред, 71), Митчелл (Чонг, 71), Перейра, Мактомини, Санчес (Гомес, 81), Эррера (Боуи, 81), Фосу-Менса.
Ливерпуль – Грабара (Келлҳер, 46), ван Дейк (Гомес, 65), Клаван (Филиппс, 46), Морено (Жонс, 65), Лаллана (Вудберн, 46), Рафаэл Камашу (Груйич, 65), Милнер (Чиривелья, 65), Фабиньо (Робертсон, 65), Мане (Оджо, 46), Салоҳ (Шақири, 46), Соланке (Старриж, 65).
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (48).


«Манчестер Сити» — «Бавария»

«Манчестер Сити» Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Бавария» билан ўйнади. Майамидаги «Ҳард Рок» стадионида кечган учрашув инглизлар клубининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мюнхенликлар жамоаси биринчи бўлим давомида 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, аммо ўйин якунига қадар бу устунлик мағлубиятга айланди.