Франциянинг Торрей шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба туфайли пляж ёпилди. Бу ҳақда Le Independant хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, бомба чўмилиш ҳудудидан унча узоқ бўлмаган ерда топилган.

Қайд этилишича, бомбанинг диаметри 20 см, узунлиги тахминан 1 метрни ташкил қилади.

Ҳозирги вақтда соҳилбўйида сапёрлар ишламоқда, улар ҳудудда бошқа бомбалар йўқлигини текшириш билан банд.