Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда канцлер ваколатлари муддати чекланиши мумкин
Германия эркин демократик партияси етакчиси Кристиан Линднер федерал канцлернинг ваколатлари муддатини саккиз ёки ўн йил этиб чеклаш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда Bild хабар қилмоқда.
Унинг фикрича, немис ҳукумати раҳбари Ангела Меркель 2005 йилдан буён ушбу лавозимни эгаллаб келаётган 13 йил мобайнида мамлакатда «сиёсий турғунлик» вужудга келди.
Германияда канцлер тўрт йил муддатга сайланади. Меркель ўтган йилнинг сентябрида бундестаг сайловларида ғалаба қозониб Германия ҳукуматига тўртинчи бор раҳбар бўлди.
Айни пайтда Германияда бир шахснинг канцлер лавозимида бўлиши вақти борасида чекловлар йўқ. Германия ҳукуматига Меркелдан кўпроқ вақт Конрад Аденауэр раҳбарлик қилган (1949 йилдан 1963 йилгача), шунингдек бу борада Гельмут Коль (1982-1998 йиллар) ҳам Меркелдан олдинда.
Мавзуга оид
12:04
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026