ЕХҲТ бош котиби Томас Гремингер Тожикистонда чет эллик сайёҳларга амалга оширилган ҳужум ҳақида гапирди. У бу ҳақда твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Гремингернинг сўзларига кўра, ташкилот Тожикистон томонида бўлиб, терроризмга қарши курашишда давом этади.

«Мен Тожикистонда туристларга уюштирилган террорчилик ҳужумидан даҳшатга тушдим», - дея маълум қилди Гремингер. 

Аввалроқ, Тожикистонда хорижлик сайёҳларга қилинган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олгани хабар берилганди.