Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ президенти Ўзбекистонга келади. У Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти 31 июль - 1 август кунлари Ўзбекистонда ташриф билан бўлади. Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат аъзолари билан учрашувлар ўтказилади. Бу ҳақда ЕТТБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Биз Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакат иқтисодиётини либераллаштириш ва мамлакатнинг ўз қўшнилари ва халқаро ҳамжамиятга эшикларини очадиган сиёсий ислоҳотлар жараёнини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларини олқишлаймиз. Умид қиламизки, мамлакатда фуқаролик жамияти ташкилотларининг фаолияти янада фаоллашади», - деди Сума Чакрабарти.
Ушбу ташриф давомида ЕТТБ президенти Чакрабарти хусусий компаниялар билан қатор кредит битимларини имзолайди. Бундан ташқари, у Ўзбекистон ҳукумати билан энергетикани ривожлантириш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган, шунингдек, капитал бозорларини хусусийлаштириш ва ривожлантиришга масалалари бўйича қатор ўзаро англашув меморандумларни имзолайди.
Мавзуга оид
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
10:05 / 11.02.2026
Ўзбекистон қаторасига олтинчи йил ЕТТБ энг кўп молиялаштирган давлат бўлди
12:38 / 01.01.2026