Фарғона вилоятининг Данғара туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
30 июль куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи Х.С. Данғара туманида яшовчи қайнотаси Х.Э.нинг уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи Х.С. ва уларни ажратмоқчи бўлган қайнотаси Х.Э. ҳамда қайнонаси Ф.Б.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада Х.С.нинг рафиқаси касалхонага келтирилган вақтида вафот этган. Қайнота ва қайнонаси касалхонага ётқизилган. Х.С қўлга олинган.
















