Бугун, 30 июль куни Халқаро Пресс клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди ва унда «Ўзавтосаноат» вакиллари иштирок этишди. «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан Ўзбекистонда GM Uzbekistan машиналари нархи ошишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилади. 

Фото: ХПК

Ушбу янгилик ижтимоий тармоқларда кучли эътирозларни келтириб чиқармоқда. Биз нарх ошишига билдирилган фикрларнинг энг сараларини тўплаб чиқдик.

Фото: Facebook\Юлий Юсупов

Иқтисодчи Юлий Юсупов «Фейсбук»даги ўз саҳифасида шундай деб ёзади:

«Бизга ҳаммасини оддий ва жўн қилиб тушунтириб қўйишди.

Заводнинг юқори савдо нархлари туфайли бизнинг автомобилларимизни хорижда сотиб олишмаяпти. Шунинг учун биз ўз қувватларимизни тўлиқ ишга тушира олмаяпмиз. Натижада, самарасиз менежмент туфайли шундоқ ҳам даҳшатли даражада юқори бўлган маҳсулот бирлигига нисбатан харажатларимиз янада ошмоқда. Лекин биз монополист эканлигимиз ва сизлар эса биздан ҳеч қаёққа қочиб қутила олмаслигингизни ҳисобга олиб, таннарх ва нархни тушириш (аслида, фақат шу йўл билангина савдо ҳажмини ошириш мумкин) ўрнига, зарарларимизни сиз азиз харидорларнинг гарданига юклашга қарор қилдик ва нархларни оширмоқдамиз.

Фақат бизни тўғри тушунинг, биз сизларни жуда яхши кўрамиз, лекин токи импорт машиналарга тақиқловчи божхона тўловларини бекор қилиб, бизнинг монополиямизни бартараф этмас экансиз, биз сизларни таҳқирлашда давом этаверамиз. Ўзларинг айбдор, чунки бу ҳолни бартараф этиш қўлингиздан келмайди!».

Фото: Facebook\Комилжон Шамсиддинов

Журналист Комилжон Шамсиддинов ўзининг «Фейсбук»даги саҳифаси