Бу оддий машқ унумдорликни ошириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва ўзингизни яхшироқ англашда ёрдам бериши Лайфхакер томонидан маълум қилинган.

Фото: Лайфхакер

Кун давомида миямизда минглаб фикрлар айланади. Улардан айримлари бефойда, баъзилари эса бир фурсатли вазифаларга тегишли. Бироқ шундай ғоялар ҳам бўладики, улар келажакда сизга асқотиши мумкин.

Ушбу фикрларни йўқотмасликнинг ягона усули – уларни қайд этиш. Ахир бу қимматли маълумот. У сизга қарорлар қабул қилиш ва ҳаёт сифатини яхшилашда ёрдам беради.

Қулайлик учун турли фикрларни хилма хил рамзлар – учбурчак, квадрат, спираль ва бошқалар билан белгилаш мумкин.

Ижодга оид ғоялар

Кун давомида миянгизга ўнлаб қизиқ ғоялар келади. Уларни ёзиб бориш керак. Сайёрадаги бадавлат кишилардан бири Ричард Брэнсон ўз муваффақиятининг сабабини миясида пайдо бўладиган барча ғаройиб ғояларни қайд этиши билан боғлайди.

Агар истасангиз, бу ерга ўзгаларнинг илҳом берувчи иқтибослари ва ғояларини ҳам киритишингиз мумкин. Бироқ уларни эҳтиёткорлик билан танланг. Келажакда қандай асқотиши мумкинлигини ҳисобга олинг.

Катта ғалабалар

Бу банд перфекционист одамлар  учун айниқса муҳим. Ўзингизнинг кун давомидаги энг катта ютуқларингизни ёзиб боринг. Масалан, виза учун ҳужжатлар тўпламини йиғдингиз, мураккаб лойиҳани якунига етказдингиз, илк марта машғулот залига бордингиз ёки анчадан бери кўришмоқчи бўлган дўстингиз билан учрашдингиз.

Бу нарсаларни ёзиб боришнинг ўзи ёқимли, бироқ уларни ҳафтасига бир марта ёки ундан кўпроқ ўқиб чиқсангиз, сиз учун янада кўпроқ фойда келтиради.

Сиз кунингиз бефойда ўтмаётганлигини кўрасиз. Ўз-ўзингизга бўлган ишончингиз ортади, хавотир ҳисси эса камаяди.

Сигнал ва белгилар

Кун давомида биз билан кўплаб воқеа ва вазиятлар содир бўлади. Улар бизнинг ҳиссий ҳолатимиз, унумдорлигимиз, фикрлаш тарзи ва ҳоказоларга таъсир қилади. Айрим ҳолларда уларни пайқамаслигимиз мумкин, бироқ  бундай белгилар доим юз беради.