Технология | 00:49 / 25.11.2018
7182
1 дақиқада ўқилади

Компьютерни фикр орқали бошқариш имконини берадиган интерфейс намойиш этилди

Браун университети тадқиқотчилари фалаж бўлиб қолган уч нафар инсонга смартфон ва планшетда айрим ишларни бажаришга имкон берувчи мия ва компьютерни боғлайдиган интерфейс яратишди. Улар интерфейс ёрдамида бошқалар билан суҳбатлашишди, интернет орқали харид қилишди. Буларнинг бари фикр ёрдамида бажарилди.

BrainGate интерфейси бош мия пўстлоғига жойлаштирилган кичик узатгич орқали нейрон фаоллигини қайд этади. Тадқиқот иштирокчилари интерфейс ёрдамида электрон почта, мессенжер, аудио ва видеоплеердан фойдалана олишди. Тажриба вақтида уларнинг мияси Bluetooth орқали планшетга уланди.

Иштирокчилардан бири ҳаттоки фикр кучи билан рақамли пианинода Бетховеннинг “Қувонч қасидаси” мусиқасини чалди. BCI интерфейси бармоқлар ҳаракати ҳақида ўйлаш орқали илова ва буйруқларни бошқариш имконини беради, BrainGate узатгичи мия сигналларини кузатиб туради. У шунингдек, роботлашган протезларни бошқариш имконини ҳам беради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид