Жаҳон | 11:05 / 31.07.2018
7914
2 дақиқада ўқилади

Император пингвинларнинг энг катта колонаси 90 фоизга қисқарган

Фото: AFP

Император пингвинларнинг сайёрадаги энг катта колоннаси охирги 30 йил ичида 90 фоизга қисқарган, деб бонг урмоқда тадқиқотчи олимлар. 

France 24 хабарига кўра, тадқиқотчилар сўнгги марта Франциянинг Африка ва Антарктика ўртасида жойлашган «Чўчқа ороллари»га ташриф буюрганда, у ерда 2 миллиондан ортиқ император пингвинлар яшарди. 

Antarctic Science журналида чоп этилган мақолада таъкидланишича, айни пайтда оролда яшаётган пингвинлар сони 200 мингдан ҳам кам. 

Пингвинлар колонияси нега камайиб кетаётганига аниқ жавоб бериш қийин. 

«Бу умуман кутилмаган ҳолат, чунки дунёдаги император пингвинларнинг учдан бир қисми шу колония таркибида эди», дейди Биологик тадқиқотлар маркази экологисти Анри Ваймерскиш. 

Анри 1982 йили оролга биринчи ташриф буюрганда аҳвол бундай эмаслигини тасдиқлайди. Олимларнинг фикрича, 1997 йилда юз берган Эль Ниньоне иқлим шароити оқибатида Ҳинд океани жанубий қисмида кучли иссиқ ҳаво шароити кузатилганди, бу пингвинларнинг кўпайишига салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. 

Пингвинларнинг бошқа оролларга миграция қилиши ҳам ишончли сабаблардан бири бўлолмайди, негаки, у яқин атрофда уча олмайдиган қушлар учун яшаш шароитига эга оролнинг ўзи йўқ. 

Анри ҳозирча икки фаразни яхшилаб текширишни режалаштирмоқда: пингвинлар юқумли касалликлар туфайли ёки оролдаги зичлик оқибатида келиб чиққан кураш сабабли камайиб кетган бўлиши мумкин. ​

Мавзуга оид