Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Шароф Диёрович Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ш.Раҳмонов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
Бундан аввал, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги МДҲ давлатлари Ахборот-таҳлил бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи, 2010-2011 йилларда -Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Америка ва Европа давлатлари Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2011-2012 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Протоколь хизмати ва аккредитация бошқармаси бошлиғи, 2012-2014 йилларда - Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Элчихонаси савдо ва иқтисод масалалари бўйича маслаҳатчиси, биринчи котиби, 2014-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги “Ўзмарказимпекс” давлат акциядорлик ташқи савдо компанияси бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлиб ишлаган.
2015-2016 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги “Ўзмарказимпекс” давлат акциядорлик ташқи савдо компанияси бошқарув раиси, 2016-2017 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги “Ўзтадбиркорэкспорт” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси, 2017-2018 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги “Узтрейд” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси, 2018-2018 йилларда - Мирзо Улуғбек туманидаги “National export company” масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ўзбек-Германия” қўшма корхонаси бош директори бўлган.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024