Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Шенген визаси рад этилувчи МДҲ давлатлари ичра иккинчи ўринда
Ўзбекистон собиқ СССРнинг туристик шенген визалари берилиши энг кўп рад этилувчи давлатлари ичра Арманистондан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар бермоқда.
Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазирлиги статистикасига кўра, мазкур мамлакатга МДҲ давлатлари ичидан Россия фуқаролари энг кўп дам олишга боришади. 2008 йилдан 2017 йилгача россияликлар немис туристик визаларини расмийлаштириш учун 3,5 миллиондан ортиқ ариза топширишган. Улардан кейин Беларусь ва Қозоғистон фуқаролари боришмоқда — мос равишда 635 минг ва 367 минг сўров. Уларга ҳам виза беришда камроқ рад жавоби берилган.
Визани энг қийналиб қўлга киритувчи фуқаролар арманлардир. 2008 йилдан 2017 йилгача арманистонлик 120 минг 490 фуқаро ариза топширган ва уларнинг 8,4 фоизига рад жавоби берилган. Иккинчи ўринда Ўзбекистон бормоқда, 41 минг 49 мурожаатчидан 7,8 фоизига виза расмийлаштирилмаган.

Мавзуга оид
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026