Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги биринчи пуллик йўлларнинг қурилиши Германия компаниясига топширилиши мумкин
Фото: Wikimedia
Ўзбекистондаги биринчи пуллик йўлларнинг қурилиши Германиянинг GP Günter Papenburg компаниясига берилиши мумкин. Бу президентнинг «2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Papenburg мамлакатда аллақачон мавжуд - унинг иштирокида асфальт аралаштириш қурилмалари ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-немис қўшма корхонаси ташкил этилмоқда.
Бундан ташқари, компания «Тельтомат» асфальт аралаштириш заводларини таъмирлаш, давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида йўлларни таъмирлаш ва қуришга жалб этилиши мўлжалланган.
Papenburg, ўз навбатида, ушбу лойиҳаларда иштирок этишга тайёр ва Ўзбекистон заводларини модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқди, ўзбек мутахассисларини Германияда ўқитишга рози бўлди.
Пуллик йўлларга келсак, улар мавжуд бўлган шаҳарлараро йўлларга муқобил бўлиши режалаштирилмоқда. Компанияга туннель қурилиши ҳам топширилади. Буларнинг барига 500 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни назарда тутилган. Лойиҳа қуввати ва аниқ муддатлар ҳали аниқланмаган.
Мавзуга оид
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
17:15 / 23.03.2026
Германияда темирйўлга қўйилган бетон плиталар поезд авариясига сабаб бўлди
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
09:56 / 21.03.2026