29 июль куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи А.Б. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи сингиллари 29 ёшли Ф.Б. ва 25 ёшли Б.Н.нинг бош ва таналари турли жойларига обдаста билан уриб тан жароҳати етказган.

Натижада опа-сингиллар касалхонага ётқизилиб, А.Б. ушланган.