Голландиянинг «Зволле» клуби ҳимоячиси Филиппе Сандлер «Манчестер Сити»га ўтди.
«Шаҳарликлар» иқтидорли футболчи трансфери учун 2,5 миллион евро тўладилар. У «Сити» билан 4 йиллик шартномани имзолади.
21 ёшли Сандлер «Зволле» клуби таркибида 2016 йилдан буён ўйнаб келмоқда эди. У жами 30та ўйинда майдонга тушган.












