Жаҳон | 09:57 / 02.08.2018
8639
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Россия ва БМТни россиялик журналистлар ўлимини тергов қилишга чақиришди

Фото: Сергей Савостьянов/ТАСС

«Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси» Халқаро ташкилоти (CPJ) Марказий Африка Республикаси (МАР), Россия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотини уч нафар россиялик журналистнинг МАРда ўлдирилишини ҳар томонлама текширишга чақиради. Бу ташкилотнинг баёнотида айтилади.

«Орхан Жамол, Александр Расторгуев ва Кирилл Радченконинг ўлимида айбдор бўлган шахслар жавобгарликка тортилиши керак», - дейилади баёнотда. 

Қўмитадан қўшимча қилишларича, МАР, Россия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийлари жиддий текширув ўтказиши ва «журналистларнинг ўлдирилиши жазосиз қолмаслиги»ни исботлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Африка Республикасида уч нафар россиялик журналист ўлдирилгани, улар «Вагнер» гуруҳи ҳақида фильм олаётган бўлгани хабар берилганди.

Мавзуга оид