Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Tejas қирувчиси синовларини қайтадан бошламоқда
Ҳиндистон ҳукумати маҳаллий Tejas қирувчи самолётининг ҳарбий-денгиз версиясини кенг кўламли синовларига киришди. Бу ҳақда NDTV манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, келгуси беш ой ичида Tejas ҳарбий-денгиз прототипи Ҳиндистоннинг Vikramaditya авиаташувчиси палубасига бир неча маротаба қўнишни амалга оширади.
Таъкидланганидек, самолётни тўлиқ синовдан ўтказиш 2019 йилда режалаштирилган.
Аввалроқ, Ҳиндистон ҳукумати бешинчи авлоддаги қирувчини Россия билан биргаликда яратишдан воз кечмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Таъкидланишича, Ҳиндистон ўзининг бешинчи авлоддаги қирувчиси яратиш учун барча керакли технологиялар мавжудлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026