Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда юз берган жанжал оқибатида 4 киши касалхонага ётқизилди
1 август куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Н.К. ва ўғли И.К. “Арабхона” МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Халқобод маҳалласида яшовчи Р.Б. ва шу маҳаллада яшовчи икки нафар укаси ҳамда Арабхона маҳалласида яшовчи Б.Б.нинг танаси турли жойларига ўткир тиғли жисм ва таёқ билан уриб, жароҳат етказганлар.
Натижада 4 нафар фуқаро касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Н.К. ва И.К. ушланган.
Мавзуга оид
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026