Спорт | 01:42 / 04.08.2018
11471
1 дақиқада ўқилади

"Барселона" сенегаллик ҳимоячи трансферини эълон қилди

Фото: Getty Images

"Барселона" Бельгиянинг "Эйпен" клуби билан ҳимоячи Мусса Ваг трансфери борасида келишувга эришди. 19 ёшли футболчи тез орада "Барселона" билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти маълум қилди. 

Маълум қилишинишча, Ваг тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтган. Янги мавсумда футболчи "Барселона"нинг иккинчи жамоасида ўйнайди. 

Мусса Ваг "Эйпен" тарбияланувчи бўлиб, у асосий жамоада 2017 йили дебют қилган. У ўтган мавсум Бельгия чемпионатида 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та голли узатма муаллифига айланган. 

Мавзуга оид