Жаҳон | 09:12 / 04.08.2018
6830
2 дақиқада ўқилади

Ирландияда «Тахтлар ўйини» сериалидаги қалъа сотилмоқда

Фото: Media Drum World

Американинг «Тахтлар ўйини» сериалини суратга олиш ишлари амалга оширилган қалъанинг бир қисми Ирландияда сотувга қўйилади. Мулкнинг қиймати 500 минг фунтни ташкил этади. Бу ҳақда Lonely Planet Writer Maisonni риелторлик компаниясининг сайтидаги эълонга асосан хабар берди.

Сўнгги бир неча йил ичида бу ерда «Тахтлар ўйини» суратга олинган ва шунинг учун қалъа сайёҳлар орасида жуда машҳурдир. Қалъа деворлари ёнида суратга олинган энг машҳур саҳналардан бири - Робб Старк томонидан лорд Рикард Карстаркнинг қатл этилиши эди.

Госфорд деб номланган қалъа Ирландиянинг Арма графлигида жойлашган. У норманд қайта уйғониш услубида қурилган. 1921 йилгача сарой граф Госфордларга тегишли бўлган. Иккинчи жаҳон уруши даврида у ерда қўшинлар жойлаштирилган ва ҳарбий асирлар лагери эди. Шундан сўнг уни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сотиб олди. Урушдан кейин қурилиш Буюк Британиянинг Қишлоқ хўжалиги вазирлигига берилди, у бу ерда йирик қўриқхона-боғни очди. 1983 йилдан кейин қалъада меҳмонхона бўлган, деб ёзади нашр.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид