Россиянинг Сурия бўйича АҚШга яширин илтимоси маълум бўлди
Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Сурияда вазиятни барқарорлаштириш бўйича чоралар тилга олинган махфий мактубни АҚШ Қуролли кучлари Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Жозеф Данфордга юборган. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Герасимов Вашингтонни Башар Асад ҳукумати томонидан назорат қилинаётган туманларни тиклашда ёрдам беришга чақирган. Бундан ташқари, Москва суриялик қочқинларни ўз уйларига қайтариш борасида ҳам ёрдам тақдим этилишини хоҳламоқда.
Мактубда кўрсатилишича, Сурия расмийларида ҳаётни нормаллаштириш ва инфратузилмани тиклаш учун ресурслар етарли эмасдир.
Агентликнинг таъкидлашича, Вашингтонда Герасимовнинг таклифи «жуда совуқ» кутиб олинган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024