Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кўча чироқлари ва йўл белгилари энергиянинг муқобил манбаларига ўтказилади
Ўзбекистонда кўча чироқлари ва йўлни тартибга солувчи техник воситалар босқичма-босқич энергиянинг муқобил манбаларига ўтказилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида айтилган.
Илк синов лойиҳалари 2019 йилда пайдо бўлади. «Тошкент — Самарқанд» йўналиши бўйлаб узунлиги 5 километр бўлган М-39 автомобиль йўллари участкалари ва «Гулистон — Даштобод» йўналиши бўйлаб узунлиги 5 километр бўлган М-34 автомобиль йўллари участкалари қурилади ҳамда реконструкция қилинади.
Ишлар давомида энергиянинг муқобил манбалари асосида кўча чироқлари ва йўлни тартибга солувчи техник воситалар, светодиодлар ва нур қайтаргичлардан фойдаланган ҳолда йўл белгилари ўрнатилади.
Шунингдек, автомобиль йўллари атрофидаги ҳудудлар ландшафти лойиҳалаштирилади ва уларни кўкаламзорлаштиришнинг замонавий элементлари ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда йўл бўйидаги инфратузилма объектларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш, шунингдек, уларнинг зиммасига автомобиль йўллари атрофидаги ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш мажбуриятларини юклаш, давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш бўйича таклифни икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Йўл инфратузилмасини лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги Циньдао шаҳрининг Лойиҳалаш ва режалаштириш институти (Хитой Халқ Республикаси) билан ҳамкорлик ташкил этилади.
Мавзуга оид
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
10:26 / 27.12.2025
Ўзбекистонда энергия ресурслари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
12:15 / 13.12.2025