Ўзбекистон | 13:09 / 07.08.2018
18675
2 дақиқада ўқилади

Автомобиллар олди-сотди шартномаларини нотариусда расмийлаштиришни янада соддалаштириш таклиф этилди

Фото: Depositphotos

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида автомобилларнинг олди-сотди шартномаларини нотариусда расмийлаштиришни янада соддалаштириш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Билдирилишича, ҳозирги кунда фуқаролар янги бўлмаган автомобилларни сотишда ва харид қилишда мажбурий равишда нотариусларга боришга мажбур бўлишмоқда. Ҳаммага маълумки, бугунги кунда мавжуд нотариал идоралар камлиги сабабли, олди-сотди шартномаларни расмийлаштириш кўп вақтни олмоқда. Янги бўлмаган автомобилларнинг олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида рўйхатга олишдаги тўловлар қимматдир. Шу сабабли автомобилларни олди-сотди шартномаларини нотариусда расмийлаштиришни бекор қилиш лозим. 

Дунёнинг кўпгина давлатларида автомобилларни олди-сотди ва рўйхатга қўйиш жараёнлари соддалаштирилган. Масалан, янги бўлмаган автомобилларни сотишда фуқаролар ўзаро олди-сотди шартномасини тузиб имзолашади. Шундан сўнг, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида харид қилинган автомобилни рўйхатга қўйишади. Бундан ташқари, ушбу давлат хизматлари фуқаролар учун арзон нархларда кўрсатилади, дейилади мурожаатда.

“Шу сабабдан, янги бўлмаган автомобилларни олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришни соддалаштириш ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида рўйхатга олишдаги тўловларни ҳам арзон қилиш лозим”, - деб ёзади петиция муаллифи.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид