DUCAT: шинам уйга эга бўлинг!
Бугунги кунда яхши уй-жой бу нафақат замонавий технологиялар ва материалларнинг юқори сифатлилиги, балки жойлашувнинг қулайлиги ва ривожланган инфратузилманинг мавжудлигидир. Пойтахт кундан-кунга ўзгариб, қулай ва шинам уй-жойлар қурилмоқда, кўчмас мулкка бўлган талаблар эса тобора мураккаблашиб бормоқда.
Ҳозирда кўпчилик харидорлар учун кўчмас мулкнинг қайси туманда жойлашганлиги муҳим аҳамиятга эга. DUCAT замонавий уй-жой мажмуаси Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг энг юқори нуқтасида жойлашган бўлиб, (Олтинтепа кўчаси, собиқ Циолковский кўчаси), у нафақат меъморий тузилиши, балки яшаш учун қулай шарт-шароитлари билан ҳам лол қолдиради.
DUCAT афзаллиги – барча қулайликларга эга бўлган ва қулай яшаш мезонларига жавоб берувчи мегаполис марказида жойлашганлигидир. Бу ерда яшаш учун зарур бўлган барча нарсалар: мактаблар, болалар боғчаси, шифохоналар, боғлар, қулай транспорт боғламалари бор. Сизнинг келажакдаги уйингиз қулай турмуш шароити учун зарур бўлган барча маиший ва ижтимоий объектларга эга.
DUCAT – бу нафақат турар-жой мажмуаси, балки ёрқин ҳаёт сари қадамдир. Уйнинг архитектураси элегант кўринишда бўлиб, унинг шакллари аниқ ва геометрик жиҳатдан симметрик. Ноёб лойиҳа етакчи маҳаллий архитекторлар – “ARTIFEX GROUP” гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган. DUCAT – бу 34 хонадонга мўлжалланган икки подъездли саккиз қаватли уй. Уй 75 м2 дан 119 м2 гача бўлган 2, 3, 4 ва 5 хонадан иборат квартиралардан ташкил топган. Лекин хоҳишга кўра, уларни шахсий эҳтиёжларга мос равишда қайтадан планлаштириш мумкин. Шифтнинг баландлиги 3 метр бўлиб, бу шинам уйда яшашни истаганлар учун айни муддао.
“DUCAT” турар-жой мажмуаси туманнинг энг баланд қисмида жойлашган бўлиб, юқори қаватдаги Roof Garden ва мансардали хонадонлардан ажойиб тоғ манзараси кўринади. Агар 8 қаватда жойлашган 4 хонали квартира сотиб олсангиз, 55,8 м2 мансарда ҳамда 42,2 м2 майдонга эга Roof Garden (терраса)ни совға сифатида оласиз.
Ушбу турар-жой мажмуасида “Ақлли уй” тизимининг таянч тўпламини ўрнатиш кузда тутилган. Бу эса келгусида хонадон эгаларига Smart Home кенгайтирилган функцияларини индивидуал истакларга мос равишда ўрнатиш имконини беради. Қурилиш сифати, уйнинг зилзилабардошлилиги, шовқинни ўтказиш даражасидан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Турар-жойни қуришда хавфсиз ва қулай яшаш шароитини таъминлашга алоҳида ёндашилган.
Турар-жой мажмуаси ҳимояланган ҳудуд ҳисобланади. Шунинг учун фарзандингизни ҳовлига, болалар майдончасига бехавотир чиқаришингиз мумкин. Бу ерда 24 соатлик қўриқлаш ва видеокузатув тизими мавжуд. Ер ости автотураргоҳи, юк кўтарувчи лифт, ёш болалар ва ногиронлар аравачаси учун пандуснинг мавжудлиги, шунингдек, подъездларга кираверишдаги холлнинг кенг эканлиги DUCAT турар-жой мажмуасининг ҳар бир хонадон эгаси учун қулай эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Замонавий турар-жой мажмуалари бир неча афзалликларга эга бўлиб, улар йилдан йилга кўплаб одамлар эътиборини тортмоқда. Бундай кўчмас мулкни сотиб олиш оилангиз келажаги ва сармояси учун энг яхши танловдир.
Замонавий муҳандислик технологиялари бўйича қурилган бинонинг асосий жиҳатлари қуйидагилар:
- юқори сифатли Россия арматурасидан фойдаланилган;
- ишончли, зилзилабардошли монолит каркасли эканлиги, Рихтер шкаласи бўйича 9 балли ер силкинишига бардош бера олади;
- шовқин қайтарувчи “Imzo Premium” ойналари ўрнатилган;
- ҳар бир хонадонда Италия газ қозони мавжуд;
- Европада ишлаб чиқарилган тезюрар ва шовқинсиз ва қулай лифтлар бор;
- кириш эшиклари ва қулфлар юқори сифатли материалдан тайёрланган.
Мавжуд квартиралар ва улар ҳақидаги батафсил маълумотни савдо офисларидан қуйидаги рақамлар орқали олишингиз мумкин:
+99899 888 80 00; +99898 365 00 11.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
07:59 / 03.08.2024
Нижний Тагилда уй қулаши қурбонлари сони 10 кишига етди
14:49 / 12.06.2024
Май ойида уй-жой бозорида сотувлар 9 фоизга ошди
08:10 / 11.06.2024